UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Милан"нинг асосий футболчиси "Севилья"га ўтишга яқин  0 19:29Гаттузо: "Жуда аянчли йўлда қолиб кетганмиз"  1 19:17Вудворд қишки трансферлар ойнасида 7 футболчи билан келиша олмади  8 19:09Славко Дамьянович: "Локомотив"га ўтганимдан хурсандман"  4 18:48Ла Лига 21-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  5 18:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 18:25"Тоттенхэм" Почеттинодан яна 10 миллион евро ишлаб олиши мумкин  4 18:10Зинедин Зидан: "Реал" ҳотиржамликка берилмаслиги зарур. Мавсум тугашига ҳали анча бор"  13 18:01Старриж РПЛ клубига ўтади?!  1 17:38Неймар: "Фаолиятимдаги энг яхши формадаман"  13 17:14Жаҳоннинг энг қиммат таянч ярим ҳимоячилари  24 17:07ОЧЛ. "Бунёдкор" эртага оқ либосда ўйнайди  35 16:48Олмо "Лейпциг"га ўтгунга қадар 4 бор "Бавария" таклифини рад этган  1 16:31Фарғона вилояти кубоги. Иккинчи кун. "Нефтчи", "Истиқлол" ва "Қўқон 1912"да ғалаба  3 16:27Карикатура: "Валенсия" "Барселона"дан 3 очко тортиб олди  8

АПЛ. "Ливерпуль" Салоҳнинг голлари эвазига "Уотфорд"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" Салоҳнинг голлари эвазига "Уотфорд"ни мағлуб этди

"Ливерпуль" ҳамда "Уотфорд" ўртасида АПЛнинг 17-тур учрашуви якунланди.

Ливерпуль

Мохаммед Салах - 38', Мохаммед Салах - 90'

Премьер-лига . 17-тур

14/12/2019, 17:30

0
:
2
Тугади

Уотфорд

Стадион: Anfield, 53311 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
38'  Мохаммед Салах
38'  Садио Мане
43'  Джордан Хендерсон
50'  Садио Мане
57'  Джеймс Милнер
59'  Джорджинио Вийналдум (Эндрю Робертсон)
70'  Джердан Шакири (Алекс Окслейд-Чемберлен)
88'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
90'  Мохаммед Салах
90'  Дивок Ориги
24'  Уилл Хьюз
75'  Трой Дини (Андре Грай)
87'  Абдулайе Дукур (Квина)

"Ливерпуль" – "Уотфорд" 2:0

"Энфилд"

Голлар: 1:0 – 38 Салоҳ, 2:0 – 90 Салоҳ.

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Хендерсон, Милнер, Шакири (Окслейд-Чемберлен, 70), Вейналдум (Робертсон, 59), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 88).

"Уотфорд": Фостер, Фемения, Кэткарт, Мариаппа, Кабаселе, Капу, Дукуре (Кина, 87), Хьюз, Сарр, Дини (Грэй, 75), Деулофеу.

Огоҳлантиришлар: Хьюз (24), Хендерсон (43), Милнер (57).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. ГОЛ! ЯНА САЛОҲ! Садио Мане ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, тўпни орқароққа узатди, Ориги эса тўпга зарба беришни эплай олмади, бироқ тўп Муҳаммад томонга бурилди ва Салоҳ товони билан дарвозани ишғол қилди. Гол ВАР орқали текширилмоқда. Салоҳ ҳисобига иккинчи гол ёзиб қўйилди.

88. Ўзгариш: Фирмино ўрнига Дивок Ориги майдонга тушди.

84. "Ливерпуль" ҳимоячилари хато қилишдан тўхташмаяпти. Бироқ "Уотфорд" жуда "меҳрибон" жамоа эканлиги туфайли, рақибни кечиришда давом этмоқда.

81. Жерар Деулофеу бурчак зарбасидан дарвозани нишонга олишга уринди. Тўп устунга тегиб қайтди.

77. САРР! Исмаила қарши ҳужумда тўпни қабул қилди ва зарба беришга уриниб, тўпни ва қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Бугун бу йигитнинг омади келмаяпти.

74. ФИРМИНО! Жамоадошидан келган узатмани дарвозага тўғирлаш ўрнига, тўпни ўзига бўйсундиришга уринди ва зарбага кечикиб, вазиятдан фойдалана олмади.

70. Ўзгариш: Шакири ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен майдонга тушди.

68. Мезбонлар темпни бироз пасайтирди, Клопп эса Чемберленни майдонга туширмоқчи.

65. "Ливерпуль" ҳужумлар сонини кескин кўпайтирди, аммо вазиятлар аниқ зарба билан якун топмаяпти.

63. Салоҳ бир дақиқаи ичида иккита вазиятга эга бўлди, аммо биттасида ноаниқ зарба ва иккинчисида рақиб ҳимоячиси гол бўлишига имкон бермади.

62. Фирмино рақиб майдончасига ёриб кирди ва чап оёқ билан зарба берди. Бен Фостер тўпни эгаллаб олди.

59. Ўзгариш: Вейналдум учрашувни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Эндрью Робертсон майдонга тушди.

57. Вейналдум жароҳат олган кўринади. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

53. "Уотфорд" яна бир вазиятни кўкка совурди. Деулофеунинг зарбасини Алиссон қайтаришга муваффақ бўлди.

50. ГОЛ! МАНЕ! Садио Мане қанотдан узатилган тўпни дарвозага буриб қўйди, бироқ такрорий лавҳада офсайд бордек кўринди. Ҳа, Садио Мане бироз олдинроқда тургани учун гол ҳисобга олинмади. Офсайд!

49. ЗАРБА! Салоҳ Манега тўпни қайтариб узатишга ҳаракат қилди, аммо рақибга теккан тўп яна унга тушди ва Муҳаммад ҳужумни зарба билан якунлашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

47. "Ливерпуль" бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо узатилган тўпдан сўнг "Уотфорд" қарши ҳужумга ўтиб кетди. "Қизиллар"нинг бахтига меҳмон жамоа футболчиси тўпни олдириб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Салоҳ ажойиб узатма орқали Манени тўп билан таъминлади, бироқ Садио дарвозабонни алдашга уриниб, тўпсиз қолди.

42. "Уотфорд" футболчилари нималар қилишяпти?! Исмаила Сарр зарба бериш учун ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо Сарр тўпга зарба бера олмади. 

38. ГОЛ! МУҲАММАД САЛОҲ! "Ливерпуль" қарши ҳужумда "Уотфорд"ни жазолади. Мане тўпни қабул қилиши билан уни Салоҳга узатди. Муҳаммад эса чап қанот томонга юриб, бир ҳаракат билан рақибини алдади ва ўнг оёғида дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. 1:0

36. Дукуре Алиссон дарвозасини ишғол қилишга яқин келди, аммо у дарвоза яқинида бўлишига қарамай тўпга зарба бера олмади.

33. "Уотфорд" ҳужумга ўтди. Деулофеу тўпни чап қанотдан рақиб майдончаси марказига ташлади, сўнгги паллада ван Дейк узатма манзилига етиб бормаслигини таъминлади.

29. Статистикага эътибор берсак, ҳеч бир жамоа ҳозиргача аниқ зарба бера олгани йўқ: 0-0.

26. Ливерпуль шаҳрида қаттиқ шамол эсмоқда. Дарвозабон Бен Фостер тўпни чизиқ устига қўйганидан сўнг у шамол кучи билан думалаб кетмоқда.

25. Салоҳ ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига кирди ва рақибларини алдашга киришиб кетди. Якундаги зарба ноаниқ бўлди. 

24. Бу сафар Мане ҳимоячилар қайтарган тўпга зарба берди, аммо у ҳам Хендерсон каби тўпни мухлислар томон йўллади. 

22. Мане чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатди, Кико уни қайтаргандек кўринди, аммо Хендерсон қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйишга уринди. Зарба ноаниқ.

20. "Уотфорд" тўпни одатдагидан кўпроқ ўзида ушлаб турибди ва вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда. Деулофеу бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо "қизиллар" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, хавфни ўз дарвозаларидан узоқлаштиришди.

14. "Ливерпуль" тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Тўп ҳаммадан олдинроқ турган мезбон жамоа футболчисининг бошига тегиб, ўша йўналишда давом этди, аммо бироз кўтарилиб кетди. Зарбага тайёр турган ван Дейк эса тўпни томоша қилиш билан чекланди.

12. Трент ўнг қанотдан марказроққа ўтди ва Салоҳга пас берди, аммо "Уотфорд" ҳимоячилари узатмани илиб кетишди.

9. Роберто Фирмино ажойиб ҳаракатлари билан икки футболчи қуршовидан чиқиб кетди. Афсуски, бу ҳаракатларни сўз билан тасвирлаб бўлмайди.

7. Натаниел Клайн, Жоел Матип, Фабиньо ва Деян Ловренлар жароҳат туфайли бугунги баҳсда иштирок эта олишмайди. Меҳмонлар сафида ҳам йўқотишлар мавжуд: Хосе Холебас, Дэнни Уэлбек, Том Клеверли, Себастьян Прёдль.

5. Трой Дини ҳисобни очишга яқин келди, аммо ҳужумчи тўпнинг йўналишини ўзгартира олмади.

3. Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан "Ливерпуль" фаол ўйнамоқда. 

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+7   
14 дек 19:01:58
J.Canselo
This is Andfield фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uotfordni 10 yilllik muxlisiga salom
Dinazavrlar davridan beri muhlisku bular uotfordga?! -D
+7   
14 дек 18:41:51
O'zbekchasiga
Ba'zilar ko'rib qo'ysin VAR liverga qarshiyam ishlaydi.
+6   
14 дек 19:26:16
Нухриддин Машарипов
Ливерпулни барча мухлисларига Галаба муборак. хурмат билан Барса мухлиси
+6   
14 дек 18:53:02
liverpool 1
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
VAR ҳамон Ливерпул учун ишламоқда. Жў Гомеснинг қўли ҳакамларга оёқ бўлиб туйилди.
Сани исминг ишончми?Ишонмасанг нима қиласан футбол кўриб.Ёш болага ўҳшайсан.Ман 100% ишонч билан айтаман аслида сан ВАР ни моҳиятини ҳам тушунмайсан.Сан ҳурсанд бўлгин Манени голини ВАР йўққа чиқарди.ВАР ливерпулга ишлаганда ҳисобга олармиди?.Нима қиласан ичи қоралик қилиб мазза қилиб футбол кўрсанг бўлмайдими?
+6   
14 дек 18:42:04
Abdunazar
Var var deyayotganlar antichilar, mana var golni bekor qildi-ku
+5   
14 дек 18:58:24
This is Andfield
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
VAR ҳамон Ливерпул учун ишламоқда. Жў Гомеснинг қўли ҳакамларга оёқ бўлиб туйилди.
Shu paytgacha boshqa kamandalaga ishlab keganakan hakamla, Yunayted, City, Sudyalona, Hakam madrid endi Var halol ishlashni boshlaganda endi endi kovlamela erke bolela sal
+4   
14 дек 19:53:17
Laziz Mamir
Ливерпуль жамоасининг собиқ хужумчиси 2001 йилги олтин туп сохиби Майкл Оуэн бугун 40ёшли юбилейини нишонлаяпти, жамоа бугун унинг туғилган кунига ажойиб совға тайёрлади - Эслатимиз утамиз Қатардаги жахон чемпионатида Майкл Оуэн ББС спорт ва LFC TV телеканалларида журналист сифатида кенг ёритиб боради (менинг Ливерпуль га болельшик булишимдаги биринчи футболчи)
+4   
14 дек 19:49:15
This is Andfield
THE GAME фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lekin tan olish kerak bu juda qiyin o‘yin bo‘ladi hatto Manchester Siti dan ham kuchli o‘yin bo‘ladi ko‘p kuch ketadi Beraman Rojers bizga surpiriz Tayyorlayapti Chog‘i
chin dildan Lester niyam yoqtiraman ham sobiq Liverpul murabbiyi ishlavoti lekin Lesterni bir muxlisini db Lester yutqizishini xoxlab qovotti odam, Lekin City ni oyinidayam rohatlanib koraman doim lekin boshqala Liverpul ni nega yomon koradi bilmiman
+4   
14 дек 19:33:34
Liverpool0890
liverpool 1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сани исминг ишончми?Ишонмасанг нима қиласан футбол кўриб.Ёш болага ўҳшайсан.Ман 100% ишонч билан айтаман аслида сан ВАР ни моҳиятини ҳам тушунмайсан.Сан ҳурсанд бўлгин Манени голини ВАР йўққа чиқарди.ВАР ливерпулга ишлаганда ҳисобга олармиди?.Нима қиласан ичи қоралик қилиб мазза қилиб футбол кўрсанг бўлмайдими?
Foydasi yoq birodar chunki ichi qoralik bu kasallik
+4   
14 дек 19:20:05
THE GAME
G‘alaba muborak bo‘lsin Do‘stlar g‘alabalarimiz bar davom bo‘lsin Allohga Shukur biz yana G‘alaba qozondik va biz bunga loyiq edik
+4   
14 дек 19:18:58
O'zbekchasiga
Ox ox Salahdan "bam barbiya" nomli gol.
+4   
14 дек 19:17:43
THE GAME
Salaxdan dubl
+4   
14 дек 19:17:03
THE GAME
Gooooollllll super goooollll Salax
+4   
14 дек 18:53:05
THE GAME
Salax yana gol ursa kerak
+4   
14 дек 18:49:35
This is Andfield
Korib qoyila Xurmatli yurtdoshlarim Apl Var halol ishlavoti, qolga kesek 98 %foiz kamandalaga qol uchun penalti berilmayapti, faqat oyoq oyoq kontakt uchun penalti berilvoti, Xullas Var halol ishlavoti hich qanaqa Liverpul uchunmas, bunaqa janjallani yigishtirilik iltimos, Ishonch, Special Man, Manchester 1999,Beksulton iltimos boldi qilila futboldan faqat zavq olilik, urush janjal sila boshlavosila
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг