"Ливерпуль" Тиаго бўйича "Бавария" билан музокараларни бошлади

Sherzod Nurmatov
13 авг 2020
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Ливерпуль"га ўтиши мумкин.

Клублар ўртасидаги биринчи расмий алоқа бўлиб ўтди. "Ливерпуль" "Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич билан суҳбатлашди, дея хабар берди Bild.

"Бавария" футболчи учун 30 миллиондан 40 миллион еврогача талаб қилмоқда.

Таъкидланишича, Тиаго ва "Ливерпуль" ўртасида ўзаро келишув мавжуд.  Тиагонинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

У 2019/20 йилги мавсум Бундеслигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild