

Энди эса "рекордмайстер" янада юқори мақомга эга футболчи билан шу каби усулни такрорлашни истамоқда.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, клубнинг спорт директори Макс Эберль сўнгги кунларда "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехини Мюнхенга кўчишга кўндириш учун бир неча марта қўнғироқлашган.
Бундан ташқари, бир неча кун олдин Эберль ҳимоячининг агенти билан немис гранди базасида учрашув ҳам ўтказган. "Бавария"ни "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" томонидан бўлаётган рақобат қўрқитмаяпти — айнан шу клублар Гэхини сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогарлар сифатида тилга олинмоқда.



