"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда

Alisher Ostonov
12 ноя 2025
Германия терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Серж Гнабрига Англиянинг "Ливерпуль" ва Италиянинг "Ювентус" клублари асосий даъвогар бўлиб турибди.

Айни пайтда футболчининг Мюнхеннинг "Бавария" клуби билан тугаётган шартномаси узайтирилгани ҳақида маълумот йўқ, шу боис ҳужумчи таклифларга очиқ. Инсайдерларнинг фикрича, "Ливерпул"да устунлик бор, чунки АПЛда А Сериядагига қараганда бир неча баробар кўпроқ маош таклиф қилинади.

Гнабри "Бавария" сафида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Форвард жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport