

"TEAMTalk" маълумотларига қараганда, мерсисайдликлар "Энфилд" афсонасининг мавсум охирида клубни тарк этиши ҳақидаги ҳайратланарли хабардан сўнг "Бавария" етакчисига эътибор қаратмоқда.

"Қизиллар" раҳбарияти қанчалик қийин бўлмасин, "Бавария"ни ўзининг юлдуз футболчиси билан хайрлашишга кўндиришга умид қилмоқда. Футболчининг нархи тахминан 140 миллион еврона ташкил этиши кутилмоқда.
24 ёшли футболчи ушбу мавсум 39 ўйинда 16 та тўп киритди ҳамда 27 та голли узатмани амалга оширди.



