Хёнесс Кейн ҳақида: "Агар "Ливерпул"даги Иcак 150 миллион бўлса, Харри 250 миллион евро туради"

"Бавария" фахрий президенти Ули Хёнесс Харри Кейннинг замонавий бозордаги қиймати ҳақида гапирди.

Ҳужумчи 2023 йилда "Тоттенхэм”дан 100+10 млн евро эвазига Мюнхен клубига ўтганди.

Аввалроқ Хёнесс шундай деди: “Кўпчилик: "100 миллион? Улар ақлдан озишган”. Дарвоқе, мен ҳам шундай деб ўйлардим. Лекин бугун уни 150 миллионга ҳам олган бўлардим”.

"Бу маълум бир таваккалчилик эди [унга шунча пул сарфлаш]. Аммо, сўнгги йилларда у биз учун жуда яхши ўйнади. Агар нарх ва сифат нисбатини оладиган бўлсак, 150 миллион, деган бўлардим.

Аммо, "Ливерпул"дан Александр Исак 150 миллион еврога тушганини кўриб турибсиз. Агар у 150 миллион бўлса, Харри 250 миллион еврога баҳоланади”, — деди Хённесс.


Манба: x.com/iMiaSanMia