"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун 170 миллион евро тўлашга тайёр

23 май 2026, 23:51
"Бавария" ярим ҳимоячиси Майкл Олисе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Манбага кўра, франциялик футболчини "Ливерпуль” ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қизиллар" Олисени Муҳаммад Салоҳнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда ва унинг трансфери учун 170 миллион евро тўлашга тайёр.

Майкл Олисе жорий мавсумда "Бавария" сафида 51 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди. Мюнхен клуби 2024 йилда франциялик футболчининг трансфери учун "Кристал Пэлас"га 53 миллион евро тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Speedline