"Регар-ТадАЗ" "Истиқлол"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Тожикистон Суперкубоги соҳибига айланди

Оқил Абдубарноев
23 май 2026, 21:17
Ҳисор шаҳридаги Марказий стадионда "Истиқлол" ва "Регар-ТадАЗ" жамоалари ўртасида "Тожикистон Суперкубоги–2026" учун ҳал қилувчи учрашув бўлиб ўтди.

8375 нафар мухлис кўз ўнгида кечган муросасиз баҳсда Турсунзода шаҳри вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида биринчи марта ушбу нуфузли совринни қўлга киритишди.

6-дақиқада Азизбек Ҳаитов тезкор гол билан "Регар-ТадАЗ"ни олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Абдураҳмон Нозимов Турсунзода клубининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва устунликни мустаҳкамлади. 49-дақиқада "Истиқлол" аъзоси Муҳаммаджон Раҳимов битта жавоб тўпини киритиб ҳисобни қисқартирди, бироқ бу пойтахтликлар учун етарли бўлмади.

"Истиқлол" – "Регар-ТадАЗ" 1:2

"Истиқлол" (Душанбе): Кавлинов, Зотко, Томашевич, Икич, Кароматуллозода, Исломов, Жўрабоев, Раҳимов, Чиряк, Жалилов (с), Соиров. Бош мураббий – Виталий Левченко.

"Регар-ТадАЗ" (Турсунзода): Такам, Имомназаров, Темиров, Феумба, Ғиёсов, Нозимов, Атсам, Бобжонов (с), Ҳаитов, Давлатов, Абоммо. Бош мураббий – Алишер Тўхтаев.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф