UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  9 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган Янгиликлар

"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган

Федерико Кьеза "Ливерпуль" ўйинчисининг жароҳатидан сўнг Чемпионлар лигаси рўйхатига киритилади.

27 ёшли италиялик қанот ҳужумчиси дастлаб "қизиллар"нинг ЕЧЛ рўйхатига киритилмаган эди. Федериконинг ўзи бу ҳолат бўйича шундай деди: "Ачинарлийси, ҳар бир футболчи у ерда ўйнашни орзу қилади. Мураббийга "ҳеч қандай муаммо йўқ," дедим. Мен профессионалман ва "Ливерпул"да ўйнаётганимдан бахтиёрман".

Бугун маълум бўлишича, 18 ёшли ҳимоячи Жованни Леонининг тизза бойлами узилиб кетган ва у бир неча ой майдондан четда қолади. Италиялик футболчи "Ливерпуль" сафидаги илк ўйинида - Англия Лига кубоги доирасида "Саутгемптон"га қарши ўтказилган учрашувда (2:1) жароҳат олган эди.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ливерпуль" Леонининг жароҳатидан сўнг Кьезани Чемпионлар лигаси рўйхатига киритади.

"Liverpool Echo" нашрининг аниқлаштириши бўйича, УЕФА жорий турнир бошланишидан олдин қоидаларга ўзгартириш киритган - энди клубларга футболчи жиддий жароҳат олган ёки узоқ муддатли касал бўлган тақдирда (камида 60 кун) рўйхатда битта ўзгариш киритишга рухсат берилади. Ушбу қоида умумий босқичнинг 6-турига қадар амал қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
25 сен 06:00:05
Samsung
Kieza haqli edi boshidan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика