

"TEAMtalk" хабарига кўра, "қизиллар" узоқ вақтдан бери кузатиб келинган бразилиялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда. Бироқ улар "Манчестер Юнайтед" ва Европанинг икки гранди билан рақобатга дуч келади.
Бу йил "Ноттингем Форест" билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган 23 ёшли бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнаси очилганда жиддий даъвогарларни ўзига жалб қилиши кутилмоқда. Бу "Форест"нинг Премьер-лигага тушиб кетишидан қатъи назар содир бўлади ва манбаларнинг таъкидлашича, ҳозирда топ клубга ўтиш эҳтимоли жуда катта.
Бразилиялик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 34 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.



