«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда
26 фев 2025 11:39
Янгиликлар
«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда
«Ливерпуль» «Ньюкасл»нинг 20 ёшли чап қанот ҳимоячиси Люис Холлни 30 ёшли Эндрю Робертсонга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар келаси ёзда англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
20 ёшли ҳимоячи 2024 йилнинг июлида «Челси»дан «Ньюкасл»га ўтганди. Жорий мавсумда Холл барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 25 млн еврони ташкил этади.
Робертсоннинг «Ливерпуль» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар