LIVE. ЖЧ. Нидерлания — Швеция 3:0 (матнли трансляция)

20 июн 2026, 21:51
ЖЧ-2026 F гуруҳи 2-тур доирасидаги Нидерлания — Швеция учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, F гуруҳи, 2-тур

Нидерлания — Швеция 3:0

Голлар: 5, 17 - Брайан Бробби, 47 - Коди Гакпо

Нидерландия: 1. Барт Вербрюгген, 22. Дензел Думфрис, 6. Ян Паул ван Хекке, 4. Виржил ван Дейк, 15. Микки ван де Вен, 8. Райан Гравенберх, 21. Френки де Йонг, 14. Тейани Рейндерс, 18. Дониэлл Мален (24. Крисенсио Саммервилл, 46’), 11. Коди Гакпо, 19. Брайан Бробби.

Захира: 13. Робин Руфс, 23. Марк Флеккен, 2. Лютсхарел Гертрейда, 5. Натан Аке, 12. Матс Виффер, 25. Йоррел Хато, 3. Мартен де Рон, 7. Жастин Клюйверт, 16. Гус Тиль, 20. Тён Копмейнерс, 9. Ваут Вегорст, 10. Мемфис Депай, 17. Ноа Ланг.

Швеция: 23. Кристоффер Нордфельдт, 2. Густаф Лагербильке, 4. Исак Хин, 3. Виктор Линделёф, 5. Габриэль Гудмундссон, 16. Йеспер Карлстрём, 18. Ясин Аяри, 10. Беньямин Нюгрен, 21. Александер Бернхардссон, 17. Виктор Гёкереш, 9. Александер Исак.

Захира: 1. Якоб Виделль Сеттерстрём, 12. Виктор Юханссон, 8. Даниэль Свенссон, 14. Яльмар Экдаль, 15. Карл Старфельт, 20. Эрик Смит, 13. Кен Сема, 6. Херман Юханссон, 24. Эллиот Страуд, 7. Лукас Бергвалль, 19. Маттиас Сванберг, 22. Бесфорт Зенели, 11. Энтони Эланга, 25. Густаф Нильссон, 26. Таха Али.

48. Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол урилди, бу “накаут”ми?

47. ГОЛ! Дюмфриснинг ажойиб узатмасини Гакпо голга айлантирди!

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

🕘 45+5. Биринчи бўлим якунланди.

45+5. Ясин Аярининг ерлатиб берган зарбасини Вербрюгген аранг қайтарди…

45+3. Гёкерешнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Нидерландия дарвозабон қайтариб юборди!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Лагербильке бош билан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бироқ бу вазиятда оффсад борлиги маълум бўлди.

41. Ясиндан жуда кучли зарба! Аммо аниқ бўлмади…

40. Мален жуда қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…

38. Гакпонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нордфельдт ушлаб олди.

37. Швециянинг яхши комбинациясидан сўнг Гёкереш дарвозага зарба йўллади, Вербрюггендан сейв!

33. Гёкереш яхши вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ кучсиз чиқди.

29. Гёкерешнинг чап қанотдан узатган тўпини Ясин тўхтатди, аммо тўп ундан узоқлашиб кетди.

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун танаффус эълон қилинди.

18. Тезкор гол ўтказиб юборди Швеция, буёғига қандай бўларкин энди, кузатамиз.

gettyimages-2282511434-2048x2048.jpg

⚽️ 17. ГОЛ! Броббидан дубль! Дюмфриснинг заргарано узатмасидан кейин Барайан тўпни дарвозага киритди!

15. Рейндерснинг зарбасига ҳимоячи ҳалақит қилди ва ўхшамади.

11. Дюмфриснинг ўнгдан Гакпо томон узатган ажойиб пасини ҳимоячилар бартараф этишди…

7. Дарҳол жавоб! Гёкерешнинг хавфли зарбасини Вербрюгген қайтарди!

6. Швеция буёғига қандай реакция кўрсатади, кузатамиз.

gettyimages-2282510314-2048x2048.jpg

⚽️ 5. ГОЛ! Бробби ҳисобни очди! Гакпонинг чапдан узатган супер пасини Брайан голга айлантирди!

3. Илк дақиқаларни нидерландияликлар фаол бошлашди.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни F гуруҳи 2-тур доирасидаги Нидерлания — Швеция учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia