"Лестер"нинг ашаддий мухлиси рак касалидан вафот этди, аммо...
22 апр 2016 03:15
Янгиликлар
"Лестер"нинг ашаддий мухлиси рак касалидан вафот этди, аммо...
2015 йилнинг баҳор ойида Тони Скеффингтонга шифокорлар яна бир ярим ойлик умри қолганини айтишган эди. Аммо башорат ўзини оқламади, Тони нафақат жамоасини АПЛда жон сақлаб қолганлигини, балки янги мавсумда уни пешқадамга айланиб олганини ҳаётлигида кўра олди. Афсуски, унга жамоаси билан чемпионликни қўлга киритиш насиб этмади.
Ҳаётлигида, Тони Скеффингтон, айнан "Лестер" унга яшаш учун қандай курашиш кераклигини, ўз ўйинлари билан кўрсатганлигини такидлаб ўтган эди.
Қизиғи шундаки, ишқибоз янги мавсум арафасида ўз рафиқасига "Лестер"нинг чемпионлиги учун 2 Австралия долларини тикишни айтган. Ўшанда тотализатор контораларида жамоани чемпион бўлишига 3000/1 ставкаси амалда эди. Англашилмовчилик туфайли Скеффингтон хоним 2 доллар ўрнига, 20 доллар ставка қилган. Тонини ҳаётлик чоғида контора эгалари, ставка ғолиби учун бериладиган 60 000 долларнинг ярмини олиш таклифини бердилар. Тонини ўзи охиригача кутишни маъқул кўрди, аммо қарорни қабул қилишни ўз аёлига қолдирди. Шунда Скеффингтон хоним 35 000 долларни олишни лозим топди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар