UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  1 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  7 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  4 13:07Кавани бутсаларини михга илди  16 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  6 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  4 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  8 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  4 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  3 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  1

ЛегионерУз. Абдухолиқов ва Турсунов жамоаларидан тушкун ҳолат, улар миссиядан узоқлаша бошлади Янгиликлар

ЛегионерУз. Абдухолиқов ва Турсунов жамоаларидан тушкун ҳолат, улар миссиядан узоқлаша бошлади

Қатар Юлдузлар Лигасининг 18-тури ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган клубларга омад келтирмади.

Аввалига Санжар Турсуновнинг “Ал-Ҳарайтият” клуби принципиал ўйинда “Ал-Араби”га қарши майдонга чиқиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур ғалаба сабаб мезбонлар турнир жадвалида олдинга ўтиб олди, Турсунов жамоаси эса хавфли зонага қайтиб кирди. 

Аль-Араби

Катарс Старс Лига . 18-тур

23/02/2018, 18:50

1
:
2
Тугади

Аль-Кхураитиат

45'
90'

Мазкур жамоаларнинг 1-давра ўйинида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаганди — 1:1. Агар “Ал-Ҳарайтият” зафар қучганида, лигада жон сақлаб қолиш учун катта қадам ташланган бўларди.

Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” клуби ҳам жадвалда ёнма-ён бораётган клубдан енгилди. Оқибатда “Умм Салал” футболчилари кучли тўртликка кириб олди. “Ас-Сайлия” эса Чемпионлар Лигасига йўлланма бериши мумкин бўлган сўнгги поғонадан 1 та пастга тушди.

Умм-Салал

Катарс Старс Лига . 18-тур

23/02/2018, 21:00

0
:
1
Тугади

Аль-Сайлия

45'
90'

“Ас-Сайлия” сўнгги 10 та ўйиндан фақатгина 1 тасида зафар қуча олди. Бу қониқарли кўрсаткич эмас. Абдухолиқовга ҳам, жамоасига ҳам мавсумнинг аввали яхшироқ келганди. Якун арафасида эса омад керагидан кўп узоққа кетиб қолгандек. “Умм Салал”га қарши 1-давра ўйинида “Ас-Сайлия” 3:2 ҳисобида ғолиб чиққанди.

19-турда “Ас-Сайлия”га бироз осон бўлади: рақиб — “Ал-Ҳор”. Санжар Турсунов жамоасида эса навбатдаги қийин ўйин — “Ал-Аҳли”.

Championat.asia статистикаси

Санжар Турсунов ҳам, Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Қатар Юлдузлар Лигасида мунтазам ўйнамоқда. Шунга қарамай, миллий терма жамоа учун вақтинча масъул бўлган Тимур Кападзе Сенегал ва Марокашга қарши ўйинлар учун Турсуновни таркибга киритмади. Абдухолиқов эса терма таркибидан жой олди. Айни вақтда Турсунов учун асосийси — жамоасининг лигада жон сақлаб қолиши. Келгуси тақдири қандай кечиши эса ҳозирча номаълум.

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика