UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  56 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  64 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  2 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  8 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   24 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  23 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2

Лазизбек Мирзаев "Леганес"га ўтдими ёки "Леганес Б"? Янгиликлар

Лазизбек Мирзаев "Леганес"га ўтдими ёки "Леганес Б"?

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев Испаниянинг "Леганес" клубига кўчиб ўтди.

Куни кеча футболчи янги клуби ихтиёрига бориб қўшилди. Кўпчиликда Мирзаев "Леганес Б"га ўтдими деган саволлар пайдо бўлмоқда. Биз футболчининг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи "Football Group" агентлигига шу савол билан юзландик.

"Лазизбек Мирзаев Испаниянинг "Леганес" клуби билан шартнома тузган. Шартномада "Леганес Б" "Леганес С" деган нарсалар йўқ, футболчи "Леганес" клубига тегишли. 18 ёшли футболчи дастлабки ойларни "Леганес"нинг U-19 жамоаси таркибида ўтказади. Бу ёш футолчиларнинг клубга мослашиши учун жуда ҳам зарур. Мирзаев 18 ёшида дарҳол Ла лигада ўйнаб кетмаслигини кўпчилик яхши тушуниб турибди. Клуб мураббийлари жамоага келган бразилиялик ёки аргентиналик футболчиларни ҳам дастлаб ёшлар жамоаларида майдонга туширишади, шундан кейин асосий жамоага қўшишади.

"Леганес Б" Испания тўртинчи лигасида иштирок этади ва бу жамоа савияси "Леганес" U-19'дан пастроқ. Сабаби U-19 жамоаси "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" каби клубларнинг U-19 жамоаларига қарши ўйнайди. Яъни савия 4-лигадан анча баланд. Бундан ташқари Мирзаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этиши керак. Шу сабаб ҳам футболчи ҳар ҳафта тўлақонли ўйин амалиётига эга бўлиши жуда ҳам зарур", - деб жавоб берди "Football Group" агентлиги ходими.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика