UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  33 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  66 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  8 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  11

ЛаЛига. "Барселона" "Севилья"ни мағлуб этди ва жадвалда "Реал"дан ўзиб кетди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" "Севилья"ни мағлуб этди ва жадвалда "Реал"дан ўзиб кетди

Испания чемпионати 25-туридан ўрин олган марказий баҳс якунига етди.

Севилья

Примера Дивизион . 25-тур

27/02/2021, 20:15

2
:
0
Тугади

Барселона

Усман Дембеле - 29', Лионель Месси - 85'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
31'  Фернандо
38'  Диего Карлос
45'  Серхио Эскудеро
46'  Мунир Эль-Хаддади (Юссеф Эн-Несири)
46'  Диего Карлос (Карим Рекик)
46'  Алехандро Гомес (Сусо)
46'  Карим Рекик
63'  Иван Ракитич (Оскар Родригес)
63'  Люк де Йонг (Оливер Торрес)
88'  Жоан Жордан
29'  Усман Дембеле
29'  Лионель Месси
42'  Лионель Месси
67'  Жерар Пике (Рональд Араухо)
71'  Педри (Илайш Мориба)
82'  Усман Дембеле
82'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
82'  Рональд Араухо (Самюэль Юмтити)
85'  Лионель Месси


"Севилья" – "Барселона" 0:2

"Рамон Санчес Писхуан"

Голлар: 0:1 – 29 Дембеле, 0:2 – 85 Месси.

"Севилья" – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос (Рекик, 46), Эскудеро, Жордан, Ракитич (Оскар Родригес, 63), Фернандо, Гомес (Сусо, 46), Мунир (Эн-Несири, 46), де Йонг (Оливер Торрес, 63).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Мингеса, Альба, Дест, Дембеле (Брэйтуэйт, 82), де Йонг, Педри (Мориба, 71), Бускетс, Пике (Араухо, 67; Умтити, 82), Месси.

Огоҳлантиришлар: Фернандо (31), Диего Карлос (38), Месси (42), Эскудеро (45), Рекик (46), Дембеле (82), Жордан (88).


ЛАЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГОООЛ! МЕССИ! Мориба билан девор услубида ўйнаган Лео қаршисидаги яна бир рақибни алдаб ўтди ва дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. 0:2!

83. Эннесири рақиб майдончасида йиқилди, бироқ ҳакам офсайд йўқлигини айтди.

82. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Брэйтуэйт, жароҳат олган Араухо ўрнига ,мтити майдонга тушди.

80. ГОООЛ! ЙЎҚ! Эннесири тўпни ўзига тўғирлашда қўлини ишга солди ва шундан сўнг дарвозани ишғол қилди. Ҳакам голни ҳисобга олмади.

79. ЛАНГЛЕЕЕЕ! Мессининг ажойиб узатмасидан сўнг Клеман боши билан дарвозага зарба берди, аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Бунинг устига офсайд ҳам бор экан.

71. "Барселона" сафида ўзгариш: Педри ўрнига Мориба майдонга тушди.

68. ГОЛ! ЙЎҚ! Мессининг узатмаси пайтида Лангле офсайдда турган экан, шу сабабли Клеманнинг голи ҳисобга олинмади.

60. Дембеле рақибни алдаб, тўпни Мессининг йўлига ташлаб берди, Лео эса зарбада хатога йўл қўйди. Аслида бундай вазиятларда футболчилар акс ролларда бўлишарди.

59. ЗАРБАААА! Дембеле зарбасини "Севилья" ҳимоячилари қайтаришди, қайтган тўпга Дест кучли зарба берди, тўп эса устунга тегиб қайтди.

52. "Барселона" иккинчи голни уришга яқин келди, аммо Хорди Альба қанотдан узатилган тўпга ета олмади.

51. Навас ўзининг севимли қанотидан ҳужум уюштирди ва чап оёғи билан дарвозани ишғол қилишга уринди. Тер Штеген эса тўпни осонлик билан эгаллаб олди

47. Сариқ карточка. Карим Рекик қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. Қизиғи - Рекик сариқ карточкаси бор Диего Карлос ўрнига майдонга тушганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Месси яна қоида бузди, бироқ бу сафар қарши ҳужумни тўхтатди, аммо ҳакам карточка кўрсатгани йўқ.

42. Месси жуда хавфли ўйнагани учун сариқ карточка олди. Леонинг жаҳли чиққан кўринади.

38. Диего Карлос Мессига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

35. "Барселона" жорий мавсум илк маротаба тўпсиз жуда яхши ўйнаяпти. Рональд Куманнинг меҳнати аста-секин кўринмоқда.

33. Тер Штеген пас беришда хатога йўл қўйди ва Папу Гомес тўпни эгаллаб олди, аммо унинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди ва хатосини тўғирлади.

29. ГООООЛ! УСМОН ДЕМБЕЛЕ! Месси ажойиб узатма орқали Дембелени рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқарди ва Усмон тўпни дарвозабон оёқлари остидан ўтказиб, дарвозани ишғол қилди.

26. "Барселона"нинг ёш футболчиси ҳисобланган Мингеса ва Каталония клуби собиқ ўйинчиси Ракитич ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Ҳакам уларни яраштириб қўйди.

22. Дембеле қаршисидаги бир ҳимоячига нисбатан алдаш ҳаракатларини ишлатди ва чап оёғи билан рақиб дарвозасини узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироқ Буну тўпни эгаллаб олди.

19. Иккала жамоа ҳам голга тортадиган бирорта ҳужум ташкил қила олгани йўқ. Ўйинда тенглик ҳукм сурмоқда.

16. Айни дамда "Севилья" собиқ футболчиси Антонио Пуэрта шарафига қарсак чалинмоқда. Албатта фақат захирадаги футболчилар ижросида.

11. Ракитичнинг "Барселона" жарима майдончасига узатган тўпига биринчи бўлиб Тер Штеген етиб келди ва рақиб ҳужумини бартараф этди.

4. Турнир жадвалига эътибор берсак, "Барселона" 50 очко билан 3, "Севилья" эса 48 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ "Рамон Санчес Писхуан" эгаси битта ўйин кам ўтказган.

1. "Рамон Санчес Писхуан" стадионига хуш келибсиз! Учрашув бошланди.

"Севилья" – "Барселона"

20.15, "Рамон Санчес Писхуан"

"Севилья" – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Эскудеро, Жордан, Ракитич, Фернандо, Гомес, Мунир, де Йонг.

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Мингеса, Альба, Дест, Дембеле, де Йонг, Педри, Бускетс, Пике, Месси.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика