

Дастлаб мусобақада тўртта жамоа — Қозоғистон, Кувайт, Комор ороллари ва Намибия иштирок этиши режалаштирилганди. Бироқ Кувайт терма жамоаси рад жавобини берганидан сўнг турнирдa учта жамоа қолди ва улар ўзаро айланма тизимда ўйнайди.
Қайд этилишича, Қозоғистон терма жамоаси ўзининг илк ўйинини 25 март куни ўтказади. Рақиб Намибия терма жамоаси бўлади. Учрашув "Остона Арена"да бўлиб ўтади.



