UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:1 (матнли трансляция)  24 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  174 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  1 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади Янгиликлар

Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади

ЎФА матбуот хизмати ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг 28 май куни бошланадиган навбатдаги йиғинига жалб этилажак футболчилар рўйхатини ҳали ҳам эълон қилгани йўқ.

ФИФА кунида ўртоқлик учрашувлари, расмий ўйинларни ўтказадиган терма жамоалар аллақачон йиғинга жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилишган.

2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби бўладиган Туркия ҳам йиғинга жалб этилган футболчилар номини ошкор қилди.

Биласиз, бўлажак ФИФА (3-11 июнь) кунларидаги йиғин доирасида биз аввалига Аланияда Туркия билан, кейинчалик Тошкентда КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз.

Бизга маълум бўлишича, мазкур йиғинга Эктор Купер терма жамоанинг кенгайтирилган таркибига баъзи футболчиларни қўшган. Улар орасида охирги турларда ОЧЛ доирасидаги учрашувларда рақиблар дарвозасини нишонга олган Игорь Сергеев ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бор.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига "Пахтакор"дан 10, "Локомотив"дан 7 нафар футболчи жалб этилган.

Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатидан жой олган баъзи футболчилар: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев (барчаси - "Пахтакор"), Жавоҳир Илёсов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (барчаси - "Локомотив"), Ботирали Эргашев ("Динамо").

Эслатиб ўтамиз, терма жамоадан чақирув олган Достонбек Ҳамдамов ОЧЛ доирасидаги "Ал Аҳли"га қарши баҳсда олган жароҳати туфайли йиғинда иштирок этолмайди.

Қайд этиш керакки, Суперлигада қаторасига 5 учрашувдан буён гол ураётган "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳозирча терма жамоадан таклиф олгани йўқ.

Якуний тўлиқ таркибни ЎФА матбуот хизмати тез орада эълон қилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика