UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  0 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  2 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  2 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  6 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  5 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  36 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди Янгиликлар

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 4 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакат федерация (ассоциация)лари бош котиблари конференцияси старт олди.

Биринчи бор ташкил қилинаётган мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол Федерацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этмоқда. Уч кун давом этадиган тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ОФКга аъзо мамлакат федерациялари ўртасида фикр ва ғоя алмашиш,  ҳамкорлик ва бирдамликни оширишдан иборат.

ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон бу каби конференцияни ўтказиш муҳим эканини ҳамда Осиё футболи вазифаларини яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.

“Мазкур тадбир ОФКнинг ўз мақсад ва вазифаларига бўлган мажбуриятини бажаришга ҳамда ташкилотга аъзо мамлакат федерацияларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканига яққол мисол бўла олади. Мақсадимиз – дунёдаги етакчи конфедерацияга айланиб, жамоаларимизнинг юқори даражада ўйнашига ёрдам бериш. ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котибларини Куала-Лумпурда йиғиш орқали футболнинг Осиёдаги вазифаларини яхшироқ тушуниш ва қўллаб-қувватлашга кўмак берадиган муҳит ярата олдик”, – деди Дато Уиндсор Жон.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика