Кроос "Олтин тўп" номзодлари учлигига кирса бонус олади
06 фев 2016 12:12
Янгиликлар
Кроос "Олтин тўп" номзодлари учлигига кирса бонус олади
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг битим шартлари Интернетда пайдо бўлди.
Немис футболчиси 2014 йилда "Бавария"дан "Реал"га 25 млн. евро эвазига ўтган ва мадридликлар бу маблағни 2016 йилнинг 15 июлигача ўтказиб беришлари керак. Ярим ҳимоячи "Қироллик клуби"даги биринчи йилида 11,3 млн. евро ишлаб топди, жорий йилдан эса 10,9 млн. маош олади. "Реал" бу пулларни ҳар ой эмас, ярим йилда бир маротаба беради.
Шартномада агар Кроос "Олтин тўп" номзодлари учлигига кирса, унинг маоши 1,8 млн. еврога оширилади ва яна шунча миқдорда бонус берилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар