

Гордоннинг "қизил иблислар" сафига ўтиш суммаси 109 млн еврони, Тоналининг трансфери эса 91,5 млн еврони ташкил этиши мумкин. Аммо, "қарғалар" келаси ёзда ҳужумчи ва ярим ҳимоячининг кетиб қолмаслиги учун барча чораларни кўрмоқчи. Бу ҳолат битимни қийинлаштириши мумкин.
Жорий мавсумда Тонали барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Гордон 37 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва бешта голли узатмани амалга оширган.



