Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"
13 ноя 16:20
Янгиликлар
Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"
"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен Каталония жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди.
Даниялик футболчининг сўзларига кўра, у ҳозирги клубида қолишдан умидвор. Кристенсеннинг "Барселона" билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.
"Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ. Ростини айтсам, ҳали аниқ билмайман. Мен эътиборимни ўйнашга ва жамоага ёрдам беришга қаратганман. Агентларим вақти келганда ҳаммасини ҳал қилади", – деди ҳимоячи.
29 ёшли Кристенсен жорий мавсум барча мусобақаларда 10 ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар