"Барселона" футболчисига маошини деярли икки баравар камайтирган ҳолда шартномани 2 йилга узайтиришни таклиф қилди

"Барселона" агар Андреас Кристенсен учун камроқ пул сарфлашга тўғри келса, уни олиб қолишга тайёр.

Marca нашрининг хабар беришича, каталонияликлар данияликка икки йиллик шартнома ва ҳозиргидан деярли икки баробар кам маош таклиф қилишган. Кўпгина тўловлар ҳимоячининг ўйинларига, асосан, ўтказилган ўйинлар сонига боғлиқ бўлади.

Музокараларда ҳеч қандай силжиш бўлмагунча, Кристенсен таклифни қабул ҳам қилмаяпти, рад ҳам этмаяпти.

Бу мавсумда Андреас Ла Лигада 12 та, ўтган мавсумда эса 5 та ўйинда майдонга тушди.


Манба: Marca