

"Биз эътиборни ҳозирги кунга қаратишимиз керак. Албатта, мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш, аммо ҳар бир босқичга босқичма-босқич яқинлашишимиз керак. Ҳозир бизда иккита уй учрашуви бор ва Роберто Мартинес айтганидек, лаҳзадан завқ олиш муҳим. Биз уйда, мухлисларимиз билан ўйнасак, айниқса кучли бўламиз. Португалия термасида ўйнаш шарафдир. Мен ҳар доим мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис этаман, ҳатто биз омадсизликка учрасак ҳам. Ишончим комилки, кейинги бир неча ўйинни муваффақиятли ўтказиб, жаҳон чемпионатига йўлланма оламиз", - деди Криштиану Роналду.



