Коутиньо ПСЖга ўтиши мумкин
17 июн 2019 11:25
Янгиликлар
Парижликлар футболчини жамоадаги бошқа бир бразилиялик ўйинчи Неймар билан бирга кўришмоқчи. Коутиньонинг ўзи ҳам оғир мавсумдан сўнг Каталония клубини тарк этишга қарши эмас.
27 ёшли футболчи фаолиятини "Интер"да бошлаган. Филиппе италияликлар таркибида 2008-2013 йилларда ҳаракат қилган. У бу вақт давомида "Васко да Гама" ва "Эспаньол" клубларида ижара асосида тўп тепган. 2013 йилда эса "Ливерпуль"га ўтган ва 2018 йилдан эътиборан каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футболчи 2010 йилдан Бразилия терма жамоаси футболчиси саналади.
Коутиньо жорий мавсум барча турнирларда 66та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 7та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар