Конте: "Мората фақат боши билан гол ураётганининг фарқи йўқ"
16 сен 2017 15:19
Янгиликлар
Конте: "Мората фақат боши билан гол ураётганининг фарқи йўқ"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ҳужумчи Альваро Мората ҳақидаги саволга жавоб берди.
Айни дамда 24 ёшли футболчи АПЛда 3та гол урди ва уларнинг барчаси бош билан киритилган.
"У бош, оёқ, кўкрак билан гол урадими - фарқи йўқ. У гол уриб, ўсишда давом этиши муҳим. Мората - ажойиб ҳужумчи ва унутманг, у жуда ёш. У ҳали катта ўсишга эришиши мумкин.
У ёшлигига қарамасдан, "Реал" ва "Ювентус"да ўйнади. Мората кўплаб совринларни қўлга киритди ва унда терма жамоада ўйнаш тажрибаси бор. У жамоамизда эканлигидан хурсандмиз. Альваро ажойиб йигит ва энг яхшилардан бири бўлишга интилади" - дейди Антонио Конте.
Ўхшаш янгиликлар
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар