

"Интер Майами"нинг ўзига хос футболчиси бор. Менимча, у билан ёшимиз тенг. У қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман. Биз ҳамон унинг ўйинларини завқ билан томоша қиляпмиз. Месси майдонда бўлган ҳар бир лаҳзани қадрлашимиз керак деб ўйлайман", – дейди мутахассис.

Афсонавий аргентиналик футболчи "Порту"га қарши ўйинда (2:1) тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали жамоасига ғалаба келтирган голни урди.
"Интер Майами"нинг навбатдаги ўйини Бразилиянинг "Палмейрас" клубига қарши кечади. Учрашув 24 июнь куни 06:00 да бошланади. Ҳар икки жамоа плей-оффга чиқиши учун дуранг натижа ҳам кифоя қилади.



