UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  3 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

"Клубларимизда ҳамон эски методика, футболчининг шунчаки вақти ўтиб кетяпти" — жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью Янгиликлар

"Клубларимизда ҳамон эски методика, футболчининг шунчаки вақти ўтиб кетяпти" — жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью

Сўнгги йилларда эътибор қаратадиган бўлсак, клубларимиз жисмоний тайёргарлик, фитнес мураббийлигига хориждан мутахассисларни жалб қилишмоқда.

Савол туғилиши мумкин, бизда ҳам шундай мураббийлар йўқми? Бор албатта. Айнан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, мушаклари, мускуллари билан ишлаш бўйича мураббий Ислом Мусулмоновни футбол ичидагилар яхши танишади. Ушбу мутахассис "Турон", "Қўқон-1912" жамоаларида фаолият олиб борган. Айни вақтда Қирғиз Республикасининг "Алай" жамоасида бош мураббийга кўмаклашяпти. Жисмоний тайёргарлик бўйича Ислом Мусулмоновни суҳбатга чорлаш асносида айрим фикрлари билан қизиқдик. Мураббий дастлаб бу соҳага кириб келиши ҳақида гапириб ўтди. 

— Кўп нарса орзуга боғлиқ, деб ўйлайман. Ўзбекистон футболида жисмоний тайёргарлик ҳолати яхши эмаслигини билардим. Аксарият дўстларим футболчи эди. Мен эса персонални атлети эдим, холос. фитнес билан шуғулланиб юбрганимда Абдул Азиз Юсупов билан машғулот ўтказгандим. Кейинчалик тақдир тақозоси сабаб Кореяга кетдим. Худо мени у ерда футбол мутахассиси билан учраштирди. Жисмоний тайёргарлик бўйича керакли материалларни олдим, кўп нарса ўргандим, деб ўйлайман. Бир куни Даврон Хошимов ва Шерзод Каримовга ўзининг камчиликларини айтдим, улар эса бирга ишлаш таклифини билдиришди. Ўшанда Даврон 1 ой ичида 10кг вазн ташлади. Кейинчалик бошқалар қизиқа бошлади. Карантинда онлайн якка тартибда ишлаш истагини билдирганлар ҳам кўпайди. Натижалар яхши бўлгач ўзимга ишончим ортди. 



— Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган клубда ишлагим келди. Бу пайтда Жавоҳир Соҳибов "Турон"га келиб қўшилди. Бош мураббий Ислом Исмоилов мени танирди, укаси Музаффар Музаффаровни жароҳатдан фориғ бўлишига ёрдам берганман. "Турон" раҳбарлари менга керакли барча шароитларни яратиб бердилар, максимал ишлаб ёрдам беришга ҳаракат қилдим. 2020 йилни чемпион сифатида якунладик. Ишонч учун Ислом Исмоиловга раҳмат айтаман. 


— Витаминизация жисмоний ҳолатга таъсир қиладиган асосий факторлардан бири, деб айта оламан. Тўғри овқатланиш жисмоний тайёргарликнинг 70 фоизини ташкил қилади. Футболчини тез тиклайди. Реакциясини секинлаштирмайди. Футболчи катта калория йўқотади. Кетган калорияни тўлдириш учун витаминизация керак. Қўшимча витаминлар қабул қилингандан кейин фитнес залга чиқиш зарур. Бизда фитнес залга кам киргизишади. Залда нима бўлса, ҳаммасида ишлаш керак, деган нарса йўқ. Айрим клубларимизнинг залдаги машғулотини кўриб асабийлашиб кетаман. Футболчининг шунчаки вақти кетяпти. Тўғри машғулот қилмаслик натижасида жароҳатлар кўпаяди. Футболчининг мускули оддий атлетники билан бир ҳил эмас. Машғулотни билмасдан фитнес залга олиб чиқишни тавсия қилмайман. Хорижлик мураббийлар келгани билан бизда менталитет нотўғри. Овқатланиш болалигидан бошқа, профессионал клубда бошқа тизмда. Айрим футболчилар буни қабул қилишни истамайди. Тўғри овқатланса, фаолияти узоққа чўзилади. Организм яхши ишлайди. Бизда кўп жамоаларда эски методика. Клубларимизни машғулот жараёнларини кузатиб бораман. Нимадир фойдали нарса кўрсам оламан. 

— Ўтган мавсумда Қўқонга мени Бахтиёр ака Аъзамович таклиф қилганлар. "Қўқон-1912"да ишлаганимдан хурсандман. Жамоа аҳил ва иноқ эди. Фикримча, молиявий муаммолар, ташкилий масалалар панд берди. Футболчининг трикчилиги, футболдан оладиган маошига кун кечиради. Шу сабаб жамоада кайфият йўқолди. Иккинчи даврада тайинланган Григорий Айрапетов клуб учун жон куйдирди, маошларни ҳал қилдилар. Фақат кечроқ бўлди. Агар эртароқ ҳал қилинганида балки бошқача бўлармиди, дея оламан. Умуман олиб қараганда таркибимизда кучли савиядаги футболчилар йиғилган эди. Лекин ҳар бир касбда кайфият муҳим рол ўйнайди. Кайфият яхши бўлса, ишга ёндашув ўзгаради. 

— Қирғизистондаги фаолиятимга келсак, шу йил Даврон Файзиев Қўқонга ёрдам бериш учун таклиф қилдилар. Фарғона вилояти ҳокими кубогида ишлаб юрганимда "Алай"дан таклиф бўлди. Боз устига бу вақтда Қўқон жамоаси билан ҳали шартнома тузмагандим. "Алай"нинг мақсадлари менга ёқди. Бундай мақсадлар клубдаги ҳар бир одамнинг фаолиятида янги саҳифа очади. Худога шукур, Қирғиз Республикаси Суперкубогини қўлга киритдик. Бу жамоа билан катта чўққиларни забт эта оламиз.  Бош мураббий Ойбек ака Мамурбоевич яхши кутиб олдилар. Клуб раҳбарлари ғалаба,совринлар учун бор энергиясини сарф қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика