Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"

Sherzod Nurmatov
22 ноя 2025
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони Иброҳим Шокиров юртимизга қайтиб келгач, сайтимизга интервью берди.

"Ҳамма ўйинлар қизиқ бўлди. Ниятимиз узоқроққа бориш эди, аммо насиб қилмаган экан", – дея гап бошлади Шокиров.

- Сиз учун энг эсда қоларли ўйин қайси бўлди?

- Мен учун энг эсда қоларли баҳс Панама билан ўйин бўлди. Бу менинг ЖЧдаги илк учрашувим эди. Биринчи тайм қийин кечди, бироқ иккинчи таймда ўзимизга келиб олиб, 6 та гол урдик.

- Ўзбекистон Европа жамоаларига қай даражада рақобатбардош бўла олди?

- Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, фарқ катта эмасди. Биз ҳам европаликлар услубига яқинлашишга уриняпмиз. Худо хоҳласа, яқин орада четда тўп тепишдан умидворман.

- Айнан қайси хатолар эвазига Италияга ютқаздик?

 - Хатолар кўп бўлди. Буни батафсил айтиб бера олмайман. Сал ҳаяжон ҳам сезилди. Италия барибир номдор жамоа эди, бу таъсир қилди.

- Жаҳон чемпионатидаги иштирок терма жамоа учун қанчалик самарали бўлди деб ўйлайсиз?

- Самарали ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳар бир баҳс қизиқ ўтди. Панама билан учрашувни айтмасак, ҳар битта ўйинда тенг кураш кечди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia