

- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Ҳаммага хайли кеч. Ўйлайманки, қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Учрашув ритми юқори бўлди. "Сўғдиёна" ҳам чиройли футбол намойиш этди.
Биринчи таймда устунлик бизда, иккинчи бўлимда эса рақиб томонида бўлди. Ғалаба қозонганимиз учун клубимиздаги барчага миннатдорлик билдираман. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик. Бу йўл мавсум бошида Туркия йиғинидан бошланиб, то бугунга қадар давом этди. Чемпионатни бешинчи ўринда тугатяпмиз ва бу йўлда қаттиқ меҳнат қилдик.



