UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  0 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  4 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  34 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7

Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Чемпионатда ушбу мавсумда ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинда мухлисларни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдаман. Барча мухлисларимиз биздан ғалабани кутганди, лекин ушбу мавсумда керакли пайтлар бизнинг фойдамизга хизмат қилмаяпти. Очколар олиниши керак бўлган пайтда йўқотяпмиз. Бунда айб ўзимизда. Ҳозир батафсил гапириш қийин. Ўйин олдидан бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик. Ўйинни назорат қилиб бордик, лекин, рақиб бир чизиқда ҳимояланса, гол уриш жуда қийин бўлади. Айрим пайтларда бизда сўнгги пасда аниқлик етишмади, қаердадир совуққонлик. Ўртадаги барча футболчиларни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки жароҳатланганлар кўп эди. Захирадан ўйинга қўшилганлар эса шунчаки ўйнаб беришди. Умуман олганда кўп нарса кутганимиздек ўтди, лекин ғалаба қозона олмадик.

- Иккинчи даврада "Динамо"нинг рақиблари асосан дуранг учун ўйнашди. Бундай пайтларда гол уриш ҳам қийин бўладими?

- Барчасини тўғри тушунамиз. Бугун шунчаки марказий ярим ҳимоядагиларнинг йўқ бўлгани кўп нарсага сабаб бўлди. Бири дисквалификация бўлди, бири жароҳатланган. Қўшимчасига Фирдавс Абдураҳмонов оёғини синдириб олган. Икки футболчи бир бири билан тўқнашди ва иккаласининг ҳам тиззаси жароҳатланди. Буларнинг барчаси ўз сўзини айтди. Анвар Ҳожимирзаев эса жароҳатидан фориғ бўлиб, энди сафга қайтди. Агарда бугун гол уриб олганимизда, барча ишларимиз яхши кетаётгандек кўринарди. Бироқ гол ура олмадик. Кейин эса шошилишни бошладик. Рақиб ўйинни чўзиб, темпни бузишга ҳаракат қилиши ҳам нормал ҳолат. Бунга ҳакамлар бошқача қараши керак. Чунки ўйинга 5 дақиқа қўшилаётгани ажабланарли. 6? Ҳа балки олти дақиқадир. Лекин нечта ўзгаришлар бўлди? 10 ўзгариш борми? Булар учун 6 дақиқа... Бу ажабланарли.

- Айни дамда жамоанинг медаллар учун имконияти қандай?

- Имконият бор. Балки очко йўқотсак ҳам имкониятимиз бордир. Энди ҳаммаси ҳам бизга боғлиқ бўлмай қолади. Бронза ўзимизга боғлиқ, кумуш эса йўқ. Барчаси бизнинг қўлимизда бўлгандек кўринганди. Ушбу мавсумда чемпионлик учун ҳам курашаётгандик. Энди мана барчаси шундай тугамоқда.

- Ратиньонинг жароҳати жиддийми? У "Насаф"га қарши ўйнамайдими?

- Ҳа. Унинг тиззасида жиддий жароҳат бор. Уни операция қилишадими, билмайман. Барчасини вақт кўрсатади. 

- Ричард Фрайдей нега асосий таркибда майдонга туширилмади?

- Рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатишини билардик. Фрайдей каби футболчилар эса бўш ҳудудларни яхши кўришади. Бугунги баҳсда бўш ҳудудлар бўлмаслигини билардик. Шу боисдан уни захирада ушлаб туриб, гол уришимизга ва кейинчалик у ўйинни кучайтиришига умид қилгандик. Гол ура олмаётганимиздан кейин вақт борлигида уни майдонга туширдим. Ҳимоячилар зич ўйнагани учун у қочиб кета олмасди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика