"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда
22 ноя 2025 13:26
Янгиликлар
"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда
Бугун Суперлига 29-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.
Агар ушбу баҳсда "Нефтчи" ғалаба қозонса, узоқ йиллик ниятига эришади.
Эътиборлиси, "Қизилқум" вингери Ислом Кенжабоев кейинги фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши кутилаётган экан. Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
Ислом Кенжабоев 2026 йилни "Нефтчи" сафида бошлаши кутилмоқда, дейилади хабарда.

26 ёшли футболчи жорий мавсум навоийликлар таркибида 13 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" – "Қизилқум" баҳси Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилиди. Учрашув 16:15 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар
Шунингдек, жамоа 9 карра кумуш, бир карра бронза медаллари соҳиби ҳисобланади, 2 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган. Тенгсиз ва кучли жамоа сифатида МДҲ, ОЧЛ мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
1994 йилда асосан "Нефтчи" футболчиларидан ташкил топган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритгани айни ҳақиқат! Навбатдаги олтинчи чемпионлик сари олға, "Нефтчи"!
Qani kuramiz .
Nefchiga omad chempion bulilar