

"The Athletic" хабарига кўра, Мерсисайд клуби бош мураббийи Юрген Клоппга шотландияликнинг Евро-2020даги ўйинлари маъқул келган. У жамоада ПСЖга ўтиб кетган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнида ўйнаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Макгинн Премьер-лигада 37 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 6 ассист қайд этди. Унинг трансфер суммаси 30 млн еврога баҳоланмоқда.



