

Ўша мусобақада ҳамюртимиз Акбар Бўтаев (SoNNeiko) сардорлик қилган "Chicken Fighters" жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаб, 14 минг доллар ютиб олишган эди. Ушбу таркиб энди NiP (Ninjas in Pyjamas) клуби шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг бари янги жамоа билан шартнома имзолашди. Ҳамюртимиз Акбар Бўтаев Европанинг машҳур жамоасида ҳам сардорликни давом эттиради.




