Салоҳнинг кейинги манзили қаер? — Агент мавҳумликни сақлаб қолмоқда

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
Муҳаммад Салоҳнинг агенти Рами Аббас мисрлик юлдузнинг "Ливерпуль"дан кейинги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди.

Салоҳ мавсум якунида мерсисайдликлар сафини тарк этишини расман эълон қилгач, унинг қайси клубга ўтиши асосий мавзуга айланди. "Биз Муҳаммад келаси мавсумда қаерда ўйнашини ҳали билмаймиз. Бу эса ҳозирча ҳеч ким буни билмаслигини англатади", — деди Аббас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салоҳ ва "Ливерпуль" ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишга қарор қилишгани ва футболчи ёзда эркин агентга айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano