"Ливерпуль" ёзда Алонсони тайинлаши мумкин. Мураббий агар таркибни шакллантиришга таъсир ўтказа олса, таклифни қабул қилишга тайёр

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
"Ливерпуль" Хаби Алонсони бош мураббий лавозимига таклиф этиши мумкин.

Хаби Алонсо мавсум якунланганидан кейин "Ливерпуль" бошқарувида Арне Слотнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Bild нашри берган маълумотларга кўра, мерсисайдликлар клуби нидерландиялик мутахассис билан ёздан кечиктирмай хайрлашиши мумкин. Жорий мавсум АПЛдаги ўнинчи мағлубият бош мураббий тақдирига жиддий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, Слот "Брайтон"дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг дарҳол истеъфога чиқарилмаганига сабаб — Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган тўғридан-тўғри рақобатчиларнинг ҳам омадсиз натижаларидир.

Алонсо аллақачон Слотнинг ўрнини босувчи асосий номзод сифатида белгилаб олинган. Испаниялик мутахассис "Ливерпуль"га ўтишга тайёр, бироқ лавозимга мавсум ўртасида киришишни истамаяпти.

Айтилишича, агар клуб мутахассисга аниқ таклиф билан чиқса, у маълум шартлар бажарилган тақдирда уни қабул қилади. Гап унинг таркибни режалаштиришга бўлган таъсири ҳақида кетмоқда. Бир йил олдин Алонсо трансферлар бўйича истаклари шартнома имзоланишидан олдин рад этилганига қарамай, "Реал"га ўтишга рози бўлган эди. Эндиликда испаниялик мураббий бундай ҳолат такрорланишига йўл қўймоқчи эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild