UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  0 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  3 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  7 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  22 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  5 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  78

Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди Янгиликлар

Киберспорт ҳудуди, меҳмонхона ва ҳаракатланадиган том: "Реал" янги "Бернабеу"ни кўрсатди

"Реал" "Сантьяго Бернабеу" реконструкцияси макетини кўрсатди, клуб президенти эса Флорентино Перес қурилиш ишлари яқин вақт ичида бошланишига ваъда берди.

Режалар улкан, Мадриддан ер шаридаги энг яхши футбол стадионини қуришлари мумкин.


  • "Реал" реконструкция пайтида "Сантьяго Бернабеу"даги ўриндиқлар сонини оширмайди, чунки улар ҳукуматдан рухсат ола билишмади. "Бернабеу" 10-12 метр баландроқ бўлади (ҳозирги баландлик 45 метр). Трибуналар қайтадан жиҳозланади, ҳозирча қандайлиги маълум эмас, аммо аввалгидан қулайроқ бўлиши аниқ. Арена ҳудудидаги тўртта эвакуацион миноралар бузилади.


  • "Реал" клуб музейини кенгайтиради ва арена ҳудудида меҳмонхона қуради.


  • Стадион устида ҳаракатланадиган том бўлади - у майдонни тўлиқ ёпа олади.



  • Аренанинг ички томонида "Краснодар"ники каби 360 градуслик видеотабло ўрнатилади.


  • Макет кўрсатилган расмий видеода икки киберспорт жамоаси кўрсатилган - Isurus Gaming ва Furious Gaming. Демак, реконструкциядан сўнг стадионда киберспорт ҳудуди пайдо бўлади.


  • Фақат стадион эмас, балки унинг атрофидаги ҳудуд ҳам ўзгаради. Plaza de los Sagrados Corazones савдо маркази бузилади ва арена ҳудудида 6000 квадрат метрлик парк қурилади. Plaza de los Sagrados Corazones машина тураргоҳида, пиёдалар йўлаги яратилади.



  • Реконструкцияга 2017 йилнинг май ойида рухсат берилган, қурилиш ишлари 2019 йилнинг бошида старт олади ва 3,5 йил давом этади. "Реал" 1947 йилдан бери "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаб келмоқда.


  • Реконструкция учун тахминан 525 млн евро сарфланади. Флорентино Переснинг сўзларига кўра, янгиланган "Бернабеу" йилига 150 млн евро даромад келтиради.

Перес 2016 йилда "Сантьяго Бернабеу" реконструкциядан сўнг номини сақлаб қолишини айтган эди, аммо унга ҳомий номи қўшилиши мумкин. Клуб реконструкция International Petroleum Investment Company инвестиция компанияси қоплаши режалаштирилган эди.

TAS-IX эмас


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика