"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди
17 мар 18:55
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди
"Шаҳарликлар" ёзда ўнг қанот ҳимоячиси позициясига янги футболчи олиб келишни режалаштирмоқда.
Хабар беришларича, "Манчестер Сити" рўйхатида "Тоттенхэм" футболчиси Педро Порро ҳам бор.

Қайд этилишича, агар "Тоттенхэм" пастга тушиб кетса, "Манчестер Сити" Поррони бозор нархидан анча арзонроққа сотиб олиши мумкин. "Шаҳарликлар" Педрони яхши тажрибага эга ишончли вариант сифатида кўрмоқда.
26 ёшли Педро Порро Испания терма жамоаси сафида 15 ўйин ўтказган. Ҳимоячининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt портали ўйинчини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар