Киберспорт. Бугун Лос-Анжелес мейжор гуруҳ босқичининг сўнгги баҳслари ўтказилади

Aslanov Jasurbek
16 апр 2020
Dota 2 бўйича Европа ва МДҲ минтақасида ўтказилаётган Лос-Анжелес мейжор қизғин паллага кирган.

Бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинлари ўтказилади. Қизиғи шундаки, Европа минтақаси жамоаси ("Chicken Fighters") вакили бўлган ҳамюртимиз Акбар Бўтаев (Sonneiko) кейинги босқични ғолиблар тўрида бошлашга яқин турибди.

8та жамоадан иборат бўлган "B" гуруҳида "Chicken Fighters" 4та ғалаба ва 12 очко билан 3 ўринни эгаллаб турибди. Агар бугун улар Европанинг энг номдор жамоаларидан бири бўлган "Alliance"ни мағлуб эта олса ва 2-ўриндаги "Team Spirit" мағлубиятга учраса Акбар ва унинг бешлиги ғолиблар тўридан жой олади. "Sonneiko"ни ҳайдаб юборган Na'Vi эса гуруҳда қолиб кетди. 6та учрашувда бор-йўғи 2та ғалабага эришди. Гуруҳ жадвали қуйидагича:



Эслатма: "A" ва "B" гуруҳида 1-2-ўринни эгаллаган 4та жамоа мусобақани ғолиблар тўрида давом эттиради, 3 ва 4-ўринни эгаллаганлар мағлублар тўрига йўл олади.


Бугунги учрашувлар рўйхати билан танишинг:

"A" гуруҳи

20:00. OG - Gambit

20:00. Nigma - Vikin.gg

20:00. Virtus.pro - B8

20:00. HellRaisers - CyberLegacy


"B" гуруҳи

23:00. Liquid - Navi

23:00. Secret - Unique

23:00. Alliance - Chicken Fighters

23:00. Ninjas in Pyjamas - Team Spirit


Эслатиб ўтамиз, турнирнинг мукофот жамғармаси 200 минг долларни ташкил қилади ва у қуйидагича тақсимланади:

1-ўрин. 60 минг доллар

2-ўрин. 38 минг доллар

3-ўрин. 25 минг доллар

4-ўрин. 14 минг доллар

5-6-ўринлар. 10 минг доллар

7-8-ўринлар. 7.5 минг доллар

9-10-ўринлар. 5 минг доллар

11-12-ўринлар. 4 минг доллар

13-14-ўринлар. 3 минг доллар

15-16-ўринлар. 2 минг доллар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia