Киберфутбол: PCFLнинг Водийдаги саралаш босқичи бўлиб ўтди
11 сен 2016 15:39
Янгиликлар
Киберфутбол: PCFLнинг Водийдаги саралаш босқичи бўлиб ўтди
УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Водийдаги саралаш бўлиб ўтди.
10 сентябрь куни Фарғона шарҳида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятининг кучли киберфутболчилари беллашишди. Ушбу саралашда 6 иштирокчи Гранд финалга йўл олиши керак эди.
Алишер Ҳошимов Водий саралаш босқичида барча рақибларини мағлуб этди ва Фарғона, Андижон ва Наманганнинг энг кучли киберфутболчиси деб топилди.

Кучли учликка Шерхан Исаков (2-ўрин) ва Алохон Аминжанов (3-ўрин) киришга муваффақ бўлишди.

Гранд финалга йўлланма берувчи кейинги ўринларни қуйидаги ўйинчилар банд этишди:
4-ўрин. Азиз Эргашев.
5-ўрин. Азизбек Иброҳимов.
6-ўрин. Аброр Рустамов.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар