UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  1 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  9 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  20 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5

Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди! Янгиликлар

Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди!

Кейинги йилларда мамлакатимизда кибер футболга ҳам катта эътибор қаратила бошланди. Энди кўпгина олий лига жамоаларининг ўз кибер футболчилари ҳам бор.

Келгусида клубларнинг кибер футболчилари ўртасида катта турнирлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилган. Шунингдек ички чемпионатда ғолиб бўлган кибер футболчилар, халқаро турнирларда ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон Кибер Футбол Ассосацияси ташаббуси билан, Тошкентда “Uz Arena” – киберспорт кўнгилочар биноси барпо этилди. Бу ерда ички лига турнирлари ва халқаро турнирлар ўтказилиши учун барча шароитлар мужассам этилди. Ассосация томонидан “Uz Arena”нинг очилишига бағишланган махсус акция ҳам ташкил этилди.

Ушбу акция пайтида барча қизиқувчилар учун 7 январгача бепул хизмат кўрсатилди.

Эътиборлиси, очилиш маросимига атаб ташкил этилган катта турнирда барча ўзбек футбол клублари кибер футболдаги профессионал ўйинчилари ҳам қатнашишди. “Насаф” ПФК шарафини ҳимоя қилаётган, Ўзбекистон кибер футболчилар  терма жамоаси сардори, “Keeper” никли Хислат Умаров турнир ғолибига айланди.



Хислат Умаров – “Keeper” ярим финалда “Локомотив” ПФК аъзоси,  Ўзбекистоннинг 2015-2016 йиллардаги чемпиони Ўктам Ибрагимов – “Rembo”ни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда эса кибер футболчимиз “Қўқон-1912” ПФК вакили ва жамоа мураббийи Дилшод Матёқубов – “Bankir”ни мағлубиятга учратди ва турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Хислат Умаров – “Keeper”га  Ps4 жёстиги совға сифатида топширилди. Бундан ташқари, “Uz Arena”да ўтказилган биринчи расмий катта турнир ғолиби сифатида, бинода унинг катта сурати осиб қўйиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз кибер футболи олий лигасида клубимиз шарафини,  Хислат Умаров билан бирга  Илҳом Турдиқулов ҳам ҳимоя қилмоқда.

Ҳар иккала кибер футболчимизга кейин турнирларда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика