

Бу ҳақда матбуот анжуманида “Қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелотти маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Кепа бир неча кун аввал Лондоннинг "Челси" клубидан "Реал"га ўтган эди. Келишув ижара асосида амалга оширилди. Трансфер учун Мадрид клуби "пенсионерлар"га бир миллион евро тўлаган.
Кепа ўтган мавсумда "Челси"нинг асосий таркибидаги ўрнини тиклади, бироқ клуб раҳбарияти юқори маош туфайли у билан хайрлашишга қарши эмас.



