Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди

Mirjalol Normatov
27 сен 2025
"Брентфорд" посбони Куивин Келлехер "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда пенальтини бартараф қилди.

Лондон клуби АПЛнинг 6-турида манкунианликларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 76-дақиқасида Келлехер Бруну Фернандешнинг пенальтисини қайтаришга  муваффақ бўлди.

Келлехер "Ливерпуль" ва "Брентфорд"даги фаолияти давомида 7 пенальтининг 4тасини қайтарди. Бу 57 фоиз натижа дегани.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC