UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  1 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  11

“Келажак умидлари” болажонлар учун ҳақиқий байрам тадбири ФОТО Янгиликлар

“Келажак умидлари” болажонлар учун ҳақиқий байрам тадбири ФОТО

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан жорий йилнинг 25–27 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Келажак умидлари” тадбири ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан топшириладиган совғалар билан Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларидаги тарбияланувчиларни янги йил билан табриклаш мақсадида,жорий йилнинг 25–27 декабрь кунлари “Келажак умидлари” тадбирини ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирда мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ҳамдамактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ўртасидасоғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида футбол ва турли спорт мусобақалари ўтказилади. Тадбир якунида келажагимиз умидлари бўлган болаларгаЎзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида 1025та тўп ва 1025та спорт формалари, шунигдек, Фахрий ёрлиқлар топширилади.  

Қуйида, “Келажак умидлари” тадбири ўтказиладиган Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари келтирилган:
Миробод тумани – 175, 214-мактаблар, 126, 506 МТМ
Мирзо Улуғбек тумани – 211, 221-мактаблар, 83, 408, 137 МТМ
Олмазор тумани – 242, 196-мактаблар, 8, 190, 169, 68 МТМ
Сергели тумани – 303, 268-мактаблар, 566, 599 МТМ
Учтепа тумани – 78, 107-мактаблар, 396, 17, 338, 334 МТМ
Бектемир тумани – 293-мактаб, 580 МТМ
Яшнабод тумани – 204, 244 ва 69-мактаблар, 149, 557, 558 МТМ
Чилонзор тумани – 162, 200-мактаблар, 350, 204, 230 МТМ
Шайхонтохур тумани – 41, 20-мактаблар, 171, 197, 588 МТМ
Юнусобод тумани – 271, 274-мактаблар, 301, 307, 206, 196 МТМ
Яккасарой тумани – 144, 118-мактаблар, 249, 300 МТМ


Бу лойиҳа йил давомида бутун Республика бўйлаб давом этади. 15 январдан бошлаб Республикамиздаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш болакайлар мунтазам равишда мана шундай мусобақаларга жалб қилиниб, рағбатлантирилиб борилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика