"Катта бешлик" мамлакат клублари ёзги трансферлар учун 2,75 млрд. доллар сарфлашди
16 сен 2016 10:09
Янгиликлар
"Катта бешлик" мамлакат клублари ёзги трансферлар учун 2,75 млрд. доллар сарфлашди
2016 йилнинг ёзида дунёнинг барча клублари янги футболчилар харид қилиш учун 3,72 млрд. доллар ишлатишди.
Бу маблағнинг йирик қисми "катта бешлик" мамлакат клубларига тўғри келади. Англия, Германия, Испания, Франция ва Италия жамоалари 2,75 млрд. доллар сарфлашди. Уларнинг орасида инглиз клублари етакчи - 1,167 млрд. доллар (бу 2015 йилнинг ёзига нисбатан 8% кўп). Кейинги ўринларни Германия (522 млн. доллар), Италия (444 млн. доллар), Испания (441 млн. доллар) ва Франция (173 млн. доллар) эгаллаб турибди.
"Катта бешлик" клубларининг трансфер ва ижараларга ажратган пуллари бутун дунё трансфер бозорида сарфланган маблағнинг 74%ни ташкил қилади.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар