Карвахаль Перес танқид қилинган постга лайк босди

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 12:38
Карвахаль Флорентино Пересга бўлаётган танқидларни тўғри деб ҳисоблайди.

"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ижтимоий тармоқларда "Мадрид" президенти Флорентино Переснинг матбуот анжуманидаги чиқишини танқид қилган "Cadena COPE" журналисти Маноло Ламанинг постига лайк босди.

Аввалроқ, клуб Карвахалга янги шартнома таклиф қилмаслиги ва 34 ёшли испаниялик футболчи ёзда эркин агент сифатида жамоадан кетиши маълум бўлган эди.

MRD_9922.jpg


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Madrid Universal