

Мадрид жамоаси ҳимоячига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилди. Футболчи ёзда эркин агент сифатида бошқа клуб сафига бориб қўшилади.
"Реал" сафида 2013 йилдан бери тўп сурган Карвахаль жами 4 та Ла Лига чемпиони титули, 2 та Испания Кубоги, 4 та Испания Суперкубоги, 6 та Чемпионлар Лигаси титули, 5 та УЕФА Суперкубоги ва 5 та ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати совринини қўлга киритди.
У шу вақт Ичида мадридликлар сафида жами 448 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 65 та ассист бор.



