UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Бразилия терма жамоаси аъзоси жароҳат олди  0 21:25Евро-2020 саралаши. Англия ва Чехиянинг асосий таркиблари маълум  0 21:10Роналду терма жамоа сафида яна гол урди. Жаҳон рекордига эса 10 та гол қолди  16 20:55Португалия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилди, Сербия плей-оффда омадини синаб кўради  31 20:30"Dubai Cup-U23". Ўзбекистон - БАА (онлайн ҳисоб)  45 20:30Антуан Гризманн: "Барселона" – ўйнаш учун осон макон эмас"  0 20:10Голландия терма жамоасининг асосий ўйинчиси Эстонияга қарши ўйиндан олдин жамоа қароргоҳини тарк этди  0 19:50Родри: "Мен оддий йигитман. Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас"  5 19:30Роналду терма жамоаси сафида 4 кун ичида иккита ўйинни асосийда бошлади. Сарри уни жароҳати туфайли алмаштирганини айтганди  9 19:20Карикатура: Бугун Португалия терма жамоаси учун ҳал қилувчи ўйин  6 18:57"Барселона" футболчиси Роналду билан бир жамоада ўйнашни истамоқда  11 18:40Роббен мураббийлик фаолиятини бошлади  3 18:37Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўзбекистон U-19 терма жамоасидан кўплаб футболчилар Суперлигада ўйнай олишади"  12 18:26Уэльс термаси мухлислари Бэйлни хақорат қилишди  7 18:17Ўзбекистон - Фаластин. Эртага ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади  95

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул" Янгиликлар

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоа форварди Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.

- Ҳозир матбуотнинг бор эътибори Шомуродовда. Унинг бундан боши айланиб кетмаяптими?

- Бугун бундай бўлиши керак эмас. Элдор - жуда камтар, ақлли, мулоҳазали ва адекват йигит. У ҳозир нима бўлаётганини тўғри тушуна олади.


- Яқинда унга ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол менга берилиши керак эмас. Ким билан ким алоқага чиққан бунисини билмайман, умуман бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.


- Сиз унинг фикрига, яъни Россия грандига эмас, Европага кетмоқчи эканлигига қандай қарайсиз?

- Умуман олганда унинг фикрига қўшиламан. Мен унинг "Ростов"да ўйнашини хоҳлардим. Кейинчалик унга шундай таклиф тушса, РПЛнинг номдор клубларидан кўра, ғарбга кетгани яхшироқ. Албатта, Европа грандларида ўйнаш осон иш эмас. Бошида оддийроқ жамоада ўйнаб туриб, кейинчалик юқорига интилиши мумкин, - дейди Карпин.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 5та турида 4та гол урган ҳолда Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Соболев ("Крилья Советов") билан биргаликда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +145   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг