UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  0 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  38 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  3 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0

Карлос Гонсалес: "Таркибимизда миллий жамоада ўйнаган ва халқаро майдонларда амалиёти бор ўйинчилар мавжуд" Янгиликлар

Карлос Гонсалес: "Таркибимизда миллий жамоада ўйнаган ва халқаро майдонларда амалиёти бор ўйинчилар мавжуд"

Эртага ОФК 2023 йилги Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Эртанги Бангладеш ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Қувайт бош мураббийи ва ўйинчиси иштирок этди.


Карлос Гонсалес (бош мураббий): "Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, уларнинг таркибида яхши футболчилар бор, аммо биз баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Тайёргарликдан қониқдим.


Эид Ал Рашиди (ўйинчи): "Эртанги ўйинга тайёрмиз. Биз Бангладешга қарши қийин ўтказамиз. Барчани ҳурмат қилган ҳолда, уларга омад тилаб қоламан.


- Қувайт саралаш ўйинларини ўтказа олмаслигини маълум қилди. Бу сизларга қандай таъсир қилди ва қандай ноқулайликлар келтириб чиқарди?

- Бунинг ўйинимизга таъсир қилиш мумкин бўлган бир жиҳати иқлим ва вақтдир. Қолган масалаларда, жумладан ташкилий ишларда муаммо бўлмаслигига аминман. Барча ўйинлар сифатли майдонларда ўтади.

Бизни таркибимиз тўлиғича Қувайт чемпионатидаги ўйинчилардан ташкил топган, легионерлар йўқ. Таркибимизда миллий жамоада ўйнаган ва халқаро майдонларда ўйнаган ўйинчилар мавжуд. Жумладан, матбуот анжуманида иштирок этаётган футболчи миллий жамоада халқаро майдонларда ҳаракат қилган.

Айни пайтдаги вазият ҳаммада бир хил, ҳаммага мушкул. Бунга қарамай, ҳамма терма жамоалар вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрланишмоқда, бизда ҳам Қувайт футбол федерацияси барча зарур шароитларни яратиб беришди ва имкон даражада тайёргарлик кўрдик.



Маруфул Хақи: "Ўзбекистон мезбон сифатида аллақачон мусобақанинг финал босқичига йўл олган. Қолган бир йўлланма учун жамоалар ўртасида яхшигина рақобатга гувоҳ бўламиз" 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика