Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"

Sherzod Nurmatov
1 дек 2025, 14:59
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни Англия Премьер-лигасининг 13-турида "Вест Хэм"га қарши (2:0) сафар ўйинида майдонга туширмаслик қарори ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар сафар Вирц, Исак, Экитике ёки Салоҳни майдонга туширмасам ҳам, тушунарлики, уларнинг барчаси — ажойиб ўйинчилар. Муҳаммад жамоада қойилмақом фаолият ўтказди ва бу ерда жуда ёрқин келажакка эга бўлади, чунки у жуда ўзгача футболчи. 10 кун ичида атиги 14-15 нафар майдон ўйинчиси билан тўртта ўйин — бу вазиятда баъзан маълум бир асосий таркиб ҳақида қарор қабул қилишингиз керак бўлади ва ҳар бир ўйин учун энг яхши таркибни танлашга ҳаракат қиласиз.

Бугун "Вест Хэм" схемасини ҳисобга олган ҳолда, доимо юқорига интиладиган ҳимоячи ва доимо ичкарига кириб боришга уринадиган вингерни назарда тутиб, шу вариант жамоага ёрдам беради деб ўйлагандим. 

Муҳаммад жамоа учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади", – деди нидерландиялик мутахассис.

33 ёшли мисрлик Салоҳ 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 18 ўйинда 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN